Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
«قَطَعَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي مِجَنٍّ ثَمَنُهُ ثَلاَثَةُ دَرَاهِمَ»
«Пайғамбар с.а.в. нархи уч дирҳам турадиган қалқон учун кесганлар».
Ўғирликнинг нисоби фақат тилла билан ўлчанади. Чунки Пайғамбар с.а.в.:
«لاَ تُقْطَعُ يَدُ السَّارِقِ فِيمَا دُونَ ثَمَنِ الْمِجَنِّ قِيلَ لِعَائِشَةَ مَا ثَمَنُ الْمِجَنِّ قَالَتْ رُبْعُ دِينَارٍ»
«Ўғрининг қўли қалқон баҳосидан озроқ нарса учун кесилмайди, деганлар. Оиша yдан: «Қалқоннинг баҳоси қанча?» - деб сўрашганида: «Чорак динор», деб жавоб берган. Бу ҳадисда нисоб олтин билан ўлчаняпти. Шу ҳужжатга амал қилиб, уни олтин билан ўлчаш вожиб бўлади. Уни кумуш билан ўлчанган тақдирда ҳам олтин асос қилиб олинади. Бугунги кунда қоғоз пуллар олтин билан ўлчанганидек, Пайғамбар с.а.в.нинг даврларида ҳам у билан ўлчанган. Чорак динорнинг уч дирҳамга тенглиги хусусида ҳадислар ворид бўлган. Чунки дирҳам ўша пайтда 2,975 грамм кумуш бўлиб, бир олтин динор тахминан 12 кумуш дирҳамга тўғри келган. Бугунги кунга келиб, бир олтин динор 60 кумуш дирҳамдан ҳам ортиқдир. Шунга кўра, ҳозирда чорак олтин динор тахминан ўн беш кумуш дирҳамга тенгдир. Бир ривоятда:
«وَ كَانَ رُبْعُ الدِّيْنارِ يَوْمَئِذٍ ثَلاثَةُ دَرَاهِمَ»
«Ўша пайтда чорак динор уч дирҳам бўлган», дейилган бўлса, Аҳмад р.а.нинг ривоятида ҳам:
«أَنَّهُ كَانَ رُبْعُ الدِّيْنارِ يَوْمَئِذٍ ثَلاثَةُ دَرَاهِمَ»
«Ўша пайтда чорак динор уч дирҳам бўлган», дейилган. Ибн Мунзир ривоят қилади:
«أَنَّهُ أُتِيَ عُثْمَانُ بِسَارِقٍ سَرَقَ أُتْرُجَّةً فَقُوِّمَتْ بِثَلاَثَةِ دَرَاهِمَ مِنْ حِسابِ الدِّينَارِ بِاثْنَيْ عَشَرَ فَقَطَعَ»
«Усмон р.а.нинг олдига ширин лимон ўғирлаган ўғри олиб келинди. У ўн икки дирҳамлик динор ҳисоби билан уч дирҳам, деб баҳоланди ва ўғрининг қўли кесилди». Шулардан кўриниб турибдики, ўғирликнинг нисоби чорак динордир. Кумуш ва қоғоз пуллар билан ўлчанган тақдирда ҳам олтин асос қилиб олинади.
67-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222
|